Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида 1 ноябрь куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Натижада Пахтаобод шаҳрида яшовчи фуқаро Д.Ғ. «Нодирабегим» маҳалласида жойлашган дала майдонида 2 кило марихуана билан қўлга олинди.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Изоҳ (0)