АҚШга саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадор шахсларга қарши санкциялар киритиш учун зарур ахборотни йиғишга бир неча ҳафта талаб этилади, деб ёзади «Коммерсантъ» АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеога таяниб.
Шу билан бирга, у АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасида «муҳим савдо алоқалари» ўрнатилганини, ва Вашингтон «ушбу алоқаларга қўл урмасдан» иш тутмоқчи эканлигини қўшимча қилди.
Помпео мухбирнинг ўлдирилишини текшираётган Туркия ва Саудия Арабистони ҳамкорлигини ижобий баҳолади.
«Биз ушбу қотиллик бўйича ким жавобгарликка тортилиши ҳақида ўз фикримизни шакллантирамиз», — деб қўшиб қўйди у.
Аввалроқ Туркия прокуратураси Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши тафсилотларини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)