Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат вазирлар маҳкамасининг мажлиси чоғида ҳукумат аъзоларига ўзининг штанга кўтариш маҳоратини намойиш этди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Мажлисда 1—10 ноябрь кунлари республикада бўлиб ўтадиган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик муҳокама қилинган. Йиғилишда давлат раҳбарига мусобақа очилиш маросимига таклифнома ва эсдалик нишонлари, шунингдек, рамзий штанга стержени топширилди.
Бердимуҳамедов тилла суви югуртирилган грифни боши узра даст кўтариб, йиғилганларга ўзининг спортга оид маҳоратларини кўз-кўз қилди, сўнг стерженни жойига қайтариб қўйди.
Давлат раҳбарининг хатти-ҳаракатларини ҳукумат аъзолари гулдурос қарсаклар билан олқишлади.
Изоҳ (0)