Тошкент шаҳридаги Autograph санъат галереясида «Ўзбекистонда гиламдўзлик музейини яратишнинг аҳамияти ва истиқболлари» мавзусида кўргазма бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Turon 24» хабар берди.
Кўргазмада республика миқёсида 30 нафарга яқин ҳунарманд ўз ишлари билан иштирок этди.
Жумладан, кохма, терма, гаджарлар, тақир, сумах, беш-кашта, шунингдек, каштачилик усулидаги энли гилам, қиз гилам сингари 80га яқин халқ амалий безак санъати намуналари намойиш этилди.
Кўргазма «Миллий тикланиш» демократик партияси ташаббуси билан ташкил этилди.
Изоҳ (0)