1—2 ноябрь кунлари Санкт-Петербургда Тошкент кунлари бўлиб ўтмоқда, деб ёзади «Газета.uz». 80 дан ортиқ кишини ўз ичига олган Тошкент маъмурияти делегациясига ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Элбек Шукуров раҳбарлик қилмоқда.
Шу кунлари Санкт-Петербургда Тошкентнинг инвестициявий ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган кўргазма ишлайди. Петербург ва Тошкент ишбилармон доираларининг енгил саноат ва тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш соҳасидаги тадбиркорликни ва истеъмолчилар бозорини ривожлантиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтади.
2 ноябрь куни Смольнийда Санкт-Петербург вице-губернатори Сергей Мовчан Тошкент ҳокимлиги делегацияси билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилади.
Шунингдек, «Ўзбекистон модаси ва текстили» модалар намойиши ўтказилади, бундан ташқари, ўзбек классик фильмлари қўйилади.
Изоҳ (0)