Самарқанд шаҳрида ёмғир ёғиши натижасида Фидойилар маҳалласида жойлашган 52-уй сувга тўлди. Қутқарувчилар бу вазиятда 6 нафар болани уйдан олиб чиқди, дея хабар беради «Turon 24».
Бирлик кўчаси 1-тор кўча 5-уйда яшовчи фуқаронинг айтишича, уй ертўласини сув босган.
Маҳмуд Кошғарий кўчасида ҳаракатланаётган Nexia, Рудакий кўчасида Damas русумли автомашиналар йўл яхши кўринмагани туфайли ариққа тушиб кетган. Қутқарув отрядининг махсус машиналари ёрдамида ушбу автомобиллар ариқдан чиқариб олинган.
Кўчаларни сув босгани ва аҳоли ҳамда транспортларнинг ҳаракатланиши учун ноқулайлик туғдиргани кузатилди. Жумладан, Ўзбекистон, Спитаменшоҳ, Нарпай, Фирдавсий, Мирзо Улуғбек, Маҳмуд Кошғарий кўчаларида ариқлар тошиб, автомобиль йўлларини сув босган.
Шаҳардаги тошқин туфайли қурбон бўлганлар аниқланмади.
Изоҳ (0)