Бугун, 31 октябрь ҳолатига кўра Қорақолпоғистон республикаси 147 минг 800 тоннадан ортиқ пахтани давлатга топширилди ва шартномавий режа 80 фоиздан ошди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди, деб ёзади ЎзА.
Ҳудудда пахта йиғим-терими ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 1 минг 431 терим отряди ташкил этилиб, уларга 107 минг 500 дан ортиқ теримчи бириктирилган, дейилади хабарда.
Қайд этилича, бугунга қадар 1 минг 229 фермер хўжалиги белгиланган шартнома режасини ортиғи билан бажарган. Амударё тумани 33 минг тоннадан ортиқ пахта топшириб, туманлар орасида биринчи бўлиб шартномавий режани 101,7 фоизга бажаргани таъкидланади хабарда.
Изоҳ (0)