Жорий йил 10 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида «Хорижий инновацион ғоялар ва технологиялар ҳамда уларни Ўзбекистонда татбиқ қилиш истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади, деб хабар беради ЎзА.
Анжумандан кўзда тутилган мақсад — иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда инновацион фаолиятни кенг жорий қилиш ва модернизация бўйича Европа ҳамжамиятининг ривожланган давлатлари, хусусан Германиянинг илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат, дейилади хабарда.
Шунингдек, Германия ва Европа давлатларидаги ўзбек ватандошлар томонидан турли йўналишларда ишлаб чиқилаётган инновацион ғоялар, янги технологик лойиҳалар билан яқиндан танишиш ҳамда ушбу лойиҳаларни Ўзбекистонда амалга оширишнинг маъмурий, ҳуқуқий асослари ва молиялаштириш масалалари юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)