Павел Дуров Telegram мессенжерида бошқаларнинг ёзишмаларини ўқишга имкон берувчи заифлик борлигини рад этди. Бу ҳақда Telegram асосчиси ўз каналида маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Дуровнинг ёзишича, мавжуд бўлмаган заифлик ҳақидаги хабарлар Россия ОАВлари томонидан тарқатилмоқда ва у технологиядан узоқ одамни адаштиришга хизмат қилади. Техник жиҳатдан тарқатилган хабар «Агар менда компьютерингизга кириш имкони бўлса, сизнинг хабарларингизни ўқий оламан», — деган мазмунга эга.
Дуров Россия ОАВларининг Telegram Десктоп талқини ҳақидаги хабарларини мисол сифатида келтирган. Хабарларга кўра, мессенжернинг бу талқини фойдаланувчилар ёзишмаларини кодламайди, бу эса мазкур ёзишмаларни ўқишга имкон беради.
Изоҳ (0)