Samsung компанияси мультикамерали смартфонлар учун мўлжалланган 48 мегапикселли Исоcell Bright GM1 ва 32 мегапикселли Isocell Bright GD1 датчикларини ишлаб чиқарди. Икки ҳолатда ҳам пикселларнинг қадами 0,8 микрометрга тенг, шу сабабли кўп пикселлли сенсорларни кичик микросхемаларга жойлаштириш мумкин. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, Isocell Plus технологияси туфайли кичик пикселларда ҳам тасвирнинг юқори сифати таъминланади.
Шунингдек, GD1 сенсори паст ёруғлик ва юқпри контраст шароитларида ранглар бойлигининг юқори динамикали диапазонини таъминлайди.
Изоҳ (0)