Американинг процессорлар ишлаб чиқарувчи Qualcomm компанияси суд орқали Apple’дан етти миллиард доллар талаб қилмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Qualcomm томонидан таъкидланишича, мазкур сумма Apple томонидан тўланиши рад этилаётган роялти ҳисобланади.
Хабар берилишича, Apple компанияси Qualcomm’нинг патентларидан фойдаланмоқда ва бунда керакли тўловни амалга оширмаяпти, ОАВнинг ёзишича, компаниялар ўртасида юздан ортиқ суд иши бўйича «уруш» кетмоқда. Компаниялар ўртасида расмий ҳамкорлик мавжуд эмас, чунки Qualcomm асосан Android смартфонлар учун чиплар ишлаб чиқаради.
Изоҳ (0)