Американинг International Business Machines Corporation (IBM) компанияси Red Hat дастурий таъминоти ишлаб чиқарувчисини тахминан 33 миллиард долларга сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Мазкур харид IBM тарихидаги энг йириги бўлади.
Компания Red Hat’нинг ҳар бир акцияси учун 190 доллардан тўлайди. Компания харидни ўзининг бўш маблағлари ва қарз мажбуриятлари ҳисобига молиялаштиришни режалаштирмоқда.
Икки компаниянинг директорлар кенгаши томонидан маъқулланган олди-сотдини 2019 йилнинг иккинчи ярмида якунлаш режалаштирилмоқда.
IBM’нинг капитализацияси сўнгги бир йил ичида 19 фоизга қисқарган ва 114 миллиард долларни ташкил қилган. 2018 йилда компаниянинг даромади 79,75 миллиард долларни ташкил қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)