• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Азиза Бегматова: Мени ҳаётда ҳам фолбин деб ўйлайдиганлар бор

    Журналист Миролим Исажонов ранг-баранг роллари, хусусан, чеча образи орқали ёшу кексанинг қалбидан муносиб жой олган Ўзбекистон халқ артисти Азиза Бегматова билан суҳбат уюштирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Азиза опа, йил бошида томошабинлар эътиборига ҳавола қилинган «Қитмир кампир» фильмида аввалги ролларингизга сира ўхшамайдиган образда намоён бўлдингиз. Рол сиз учун махсус ёзилганми ёки кинога кастинг асосида қабул қилиндингизми?

    — Биласизми, фильмнинг катта экранларига чиққанига анча вақт бўлган бўлса-да, аммо ҳалигача мухлисларим, ҳамкасбларим ва таниш-билишлардан илиқ фикрлар эшитяпман. Кино элга манзур бўлганидан, беҳад қувондим. Чиндан ҳам кўпчилик «Ролингиз сиз учун махсус ёзилганми, фильмда ўзингизни ўйнабсиз-ку?!», деб мурожаат қилаяпти. Картина режиссёри Гўзалхон Юсупова менга қўнғироқ қилиб, «Азиза опа, қитмир кампир тўғрисида кино суратга олиш ниятидаман. Бош ролда фақат сизни кўряпман. Сценарийни ўқигач, фикр-мулоҳазаларингизни айтсангиз», деди. Орадан бир неча кун ўтгандан сўнг Гўзалхон билан учрашдик. Сценарий билан танишгач, рол ўйнашга рози эканлигимни айтдим. Фильмдаги образим кейинги пайтда ўзим истаган рол бўлганлиги учун суратга олиш жараёнида яйраб ишладим. Кинони кўрган бўлсангиз, қаҳрамоним ҳазилкаш, қитмир кампир. Унинг ҳатти-ҳаракати, қилиқларини ўхшатишга ва томошабинни ишонтиришга ҳаракат қилиб, ўзимдаги бор имкониятни ишга солдим.

    — Сиз инжиқ актрисамисиз?

    — Менимча, инжиқ актрисалар тоифасига кирмасам керак. Негаки, шу пайтга қадар ҳеч бир режиссёр билан айтишиб, орамизга тушунмовчиликлар туширмаганман. Ҳар қандай шароитда ҳам борига қаноат қилиб, мослашишга интиламан. Режиссёрлар мени муносиб деб топган ролни улар айтганидек ўйнаб беришга ҳаракат қиламан.

    — Ҳар бир даврнинг ўз томошабини бўлади. Бугунги томошабиннинг олдингисидан фарқини нималарда кўрасиз?

    — Ҳозирги томошабинларни хайратлантириш бироз мушкул эканлигини тан олиб айтиш керак. Бугунги тараққиёт асрида инсонларнинг ахборот олишга бўлган эҳтиёжи кун сайин ортиб боряпти. Телевизор, радио, газета-журнал, интернет орқали бир вақтнинг ўзида олинаётган турли ахборотлар ҳам кишилардаги ҳайрат туйғусини сўнишига оз бўлсада сабаб бўлмоқда. Ўн-ўн беш йил аввалги томошабинлар спектакл жараёнида қаҳрамон йиғласа йиғларди, кулса куларди. Бугун бундай ҳайратдан ёқа ушлайдиган мухлислар жуда кам. Кейин олдин томошабин бугунгига ўхшаб уйига шошилмасди, жуда сабрли эди. Театр зали ҳар куни лиқ тўларди. Спектакл тугагач томошабинлар билан жонли мулоқот қурардик. Актёрлар билан биргаликда томошабиннинг ҳам савияси ҳар спектаклдан кейин бир поғона ўсганини кўрардик. Ҳозир ҳам ҳақиқий томошабин йўқ эмас. Бироқ улар жуда кам. Ўйлайманки, яқин йиллар ичида асл мухлислар сафи янада кенгаяди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Бир қанча фильмларда фолбин ва лўли аёллар образларини маромига етказиб ижро этгансиз. Айтишларича, сизни фол очаркан деб, театрга ҳам излаб келишган экан...

    —- Режиссёрлар кўпинча эпизод рол беришса ҳам ишонарли тарзда ва томошабин ёдида қоладиган даражада ўйнашга интиламан. Бу борада ҳаётда, ён-атрофимда, бозорда, кўча-кўйда кўрганларим асқотади. Шу кунгача 10 га яқин фолбин, лўли аёллар ролини талқин қилдим. Ҳаётда фол, фолбин бир ёқда турсин, ҳатто ирим-сиримларга ҳам ишонмайман. Бироқ, ёнимга фол очишимни сўраб келган аёллар ҳам бўлган. Адашмасам, бундан ўн йиллар олдин театрга бир аёл мени излаб келиб, қизининг ҳомиладорлигини, туғилажак набираси қиз ёки ўғил эканлигини айтиб беришимни сўради. Гап орасида куёви бу гал ҳам қиз фарзанд туғилса, тўрт нафар қизидан ҳам воз кечиб, ажрашиш ниятида юрганини айтди. Унинг кўнглига оз бўлса-да, ёруғлик олиб кириш мақсадида, «Худо хоҳласа, қизингиз ўғил фарзандли бўлади», десам, у аёл қувончи ичига сиғмай, «Агар ўғил набира кўрсам, сизга бошдан-оёқ сарпо қиламан», деди. Орадан бир неча ой ўтиб, эшицам, ўша аёлнинг қизи ҳақиқатан ўғил фарзанд кўрибди. Бундан ҳам қувонганман, ҳам ажабланганман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ўзбек оилаларида эркакларнинг мавқеи пасайиб кетди, деган фикрга қўшиласизми?

    — Ҳар бир оиланинг ўзига хос қонун-қоидаси мавжудлиги боис, эркак кишига нисбатан ҳам муносабат турлича бўлади. Саволингизга ҳам ҳар ким ўз оила тарзидан келиб чиққан ҳолда жавоб бергани яхшироқ. Бизнинг оиламизда эркак киши ҳамиша аёлдан бир поғона юқорида туради. Набираларимга ҳам шуни уқтириб борамиз. Эркак оила боши, аёл эса унинг бўйни.

    — Ярим асрдан буён театрда фаолият юритиб келаяпсиз. Ҳар гал ортга назар солганда, кўпроқ нималар ёдингизга тушади?

    — Саҳнада ва ҳаётда ўтган ҳар бир куним кино тасмасидек бир зумда кўз олдимда гавдаланади. Санъат институтини тугатгач, 1966 йили Ёш томошабинлар театрида иш бошлаганман. Кейинчалик ҳозирги Ўзбек давлат драма театрига ўтказишди. Жамоани шакллантириш, томошабинга манзур бўладиган спектакллар саҳналаштириш йўлида тиним билмай меҳнат қилдик. Ишонсангиз, тушлик қилишга ҳам вақт тополмасдик. 1985 йилга келиб театримиз йўлга тушгач, томошабинлар оқиб кела бошлади. Қаранг, унгача театрга фақат келиб-кетиб юрарканман. Театр аслида нима эканлигини кейин чуқур англаб етдим. Ўз бахтимни ҳам шу даргоҳдан топдим. Турмуш ўртоғим Тўлқин ака билан яқиндан танишиб, оила қурдик. У узоқ йиллар декоратор бўлиб ишлади. Халқимизга чеча бўлиб танилишимга ҳам айнан театр сабабчи эканлиги мени янада шодлантиради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Санъатимиздаги қандай кемтиклар қалбингизга оғриқ солади?

    — Ўз касбининг профессионали бўлмаган актёрлар, режиссёрларнинг кўпайиб бораётгани ва «ижод» қилишаётгани ғашимни келтиради. Истеъдоди бўлса-да, лекин астойдил интилаётган, изланаётган ёшларга шу соҳа бўйича устоз кўриб, махсус билим олишларини тавсия қиламан. Мана шундай устоз кўрмаган ёш ижодкорлар фильмларимиз савиясини тушишига маълум маънода сабабчи бўлишяпти. Нима бўлганда ҳам чумчуқни қассобнинг ўзи сўйсин. Шундагина кинода ривожланиш бўлади, санъатимиз саноатга айланмайди.

    31.10.2018, 23:50   Изоҳ (0)   27428
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Scorpion» фильмининг саундтреки ҳамда илк тизерининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди (фото ва видео)

    31.10.2018, 17:51

    «Конфетсиз кино». «Салом, рашк» фильмининг премьераси бўлиб ўтди (фото ва видео)

    31.10.2018, 15:03

    Гастрол-концерт ва сухандонлик фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш мумкинми?

    30.10.2018, 14:02

    Латвия қўшиқ ва рақс байрами — ўзбекистонлик фотосуратчи нигоҳида

    27.10.2018, 22:40

    «Россия-Культура» телеканали Ўзбекистон ҳақидаги 4 серияли ҳужжатли фильмни суратга олади

    26.10.2018, 16:43

    Россия халқ артисти Николай Караченцов вафот этди

    26.10.2018, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.