Россия халқ артисти Николай Караченцов 74 ёшда Москва шаҳридаги 62-сонли шифохонада вафот этди, деб ёзади «Ведомости».
Караченцов 27 октябрь куни 74 ёшга тўлган бўлар эди.
Актёр билан видолашув маросими қачон ўтказилиши ҳозирча номаълум. Караченцов Москвадаги «Ленком» давлат театрида 20 дан ортиқ саҳна асарларида роллар ижро этган.
2017 йилда актёрнинг рафиқаси Людмила Поргина турмуш ўртоғининг ўпкасида хавфли ўсимта аниқланганлиги ҳақида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)