Apple компанияси iPhone учун хакерлик ҳужумларидан ҳимояни яратишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Аввалроқ Американинг Grayshift компанияси iOS операцион тизимли қурилмаларда, шу жумладан, iPhone X’да паролларни оча оладиган Graykey алгоритмини яратгани маълум бўлган. Хабар берилишича, компания ўз ишланмасини ҳукумат идоралари, полиция ва махсус хизматлар манфаатлари учун ишлата олиши мумкин.
Қайд этилишича, Apple заифликни бартараф этган ва iOS 12 ва ундан юқори операцион тизимли қурилмалар учун мўлжалланган ҳимоя тизимини ишлаб чиққан.
Бунда маълумотларни қисман чиқариб олиш имконияти сақланиб қолган. Булар кодланмаган маълумотлар ёки файлларнинг ўлчамлари ва қурилмадаги папкаларнинг структураси ҳисобланади.
Изоҳ (0)