Россия, Туркия, Франция ва Германия етакчилари 27 октябрь куни Истанбулда музокаралар ўтказди. Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия президенти келажагини мамлакат халқи белгилаши лозимлигини таъкидлади, деб ёзади «Эхо Москви».
Бир вақтнинг ўзида, Владимир Путин Россия Асадга Идлиб вилоятида террорчиларни йўқ қилишда ёрдам бериши мумкинлигини билдирди.
Франция президенти Франсуа Макрон Идлибда ҳарбий операцияга йўл қўйиб бўлмаслиги, бу қочоқларнинг янги тўлқинини келтириб чиқаришини маълум қилди.
Изоҳ (0)