Саудиялик журналист Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумон қилинаётганлар Саудия Арабистонининг ўзида суд қилинади. Мамлакат ҳукумати уларни хорижий давлатларга топширмоқчи эмас. Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр маълум қилди.
«Экстрадиция масаласига келсак, бу шахслар Саудия Арабистони фуқаролари ҳисобланади. Улар Саудия Арабистонида қўлга олинди ва тергов ҳам Саудия Арабистонида олиб борилмоқда. Уларни Саудия Арабистонининг ўзида суд қилишади», — деди ал-Жубайр.
Саудия ТИВ раҳбарининг ваъда беришича, Ар-Риёд ҳақиқатни юзага чиқаради, айбдорлар эса жазосини олади. Эслатиб ўтамиз, журналист Жамол Қошиқчининг ўлимига алоқадорликда гумон қилиб, Саудия Арабистони расмийлари 18 кишини қўлга олган.
Изоҳ (0)