Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ИШИД террорчилик ташкилотининг Москва вилоятидаги бўлинмаси фаолиятини тўхтатгани ҳақида ҳисобот берди.
ФХХ маълумотларига кўра, бўлинма аъзолари «ҳам ўқотар қуроллар, ҳам қўлбола портловчи ускуналар воситасида Москва шаҳрида шов-шувли терактлар»ни амалга оширишни мақсад қилиб қўйган эди. Олти нафар гумонланувчи ушланган.
ФХХнинг қўшимча қилишича, «террорчилик бўлинмаси фаолияти Суриядаги — асли Марказий Осиё минтақасидан бўлган йўриқчилар томонидан бошқариб турилган».
Meduza’нинг ёзишича, Россия президенти Владимир Путин 25 октябрь куни ФХХ ходимлари йил бошидан бери 15 та терактнинг олдини олганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)