Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 27 октябрь оқшомида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Тўқнашув шаҳарнинг Курортний тумани Ғарбий тезкор диаметрида юз берган. Полиция маълумотларига кўра, юк автомобили йўлда бошқа бир юк автомобилига урилиб, қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб кетган ва микроавтобус билан тўқнашган.
Тўқнашувдан сўнг микроавтобус ёниб кетган ва унинг ичида бўлган саккиз кишининг бари ҳалок бўлган.
Хабар беришларича, полиция ушбу ҳолат юзасидан одам ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши моддаси бўйича жиноят иши очган.
Изоҳ (0)