27 октябрь куни Ўзбекистон давлат консерваторияси катта мажлислар залида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Turon 24» хабар берди.
Қўшма мажлисда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолигига бўшаб қолган ўринга Тошкент шаҳридан вакил сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором Тошмуҳаммедова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг собиқ спикери Дилором Тошмуҳаммедова шу йилнинг 14 октябрь куни Тошкент шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланган эди.
Изоҳ (0)