• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Уларнинг ўзи сувга тушган»: Ариқдаги олтовлон бўйича тафсилотлар аён бўлди

    27 октябрь куни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шумшайиб турган, кўринишидан зиёли, раҳбарларга хос қўлида блокнот тутган олти кишининг ариқ сувида донг қотган ҳолати тасвирланган суратни роса муҳокама қилди. «Kun.uz» ушбу ҳолат Тошкент вилояти Оққўрғон тумани, «Абдуносир Ғулом» фермер хўжалиги майдонида юз берганини аниқлади.

    Фото: Telegram

    «Kun.uz»га етиб келган ахборотга кўра, ариқ сувига оёқ тиққан кишилар Оққўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалик ишлари бўйича ўринбосари — Шерзод Муродов, туман сув хўжалиги бошлиғи — Тоҳир Мирзакаримов, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — Шароф Аҳмедов, «Озод» маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоли — Зокир Мусабеков, «Мавлонбой ота» фермер хўжалигини раҳбари — Аброр Мавлонов, «Абдуносир» фермер хўжалиги раҳбари (исми Носир) бўлиб чиқди.

    Маълум қилинишича, бош вазир ўринбосари Зоир Мирзаев ғаллага ўз вақтида сув қуймаган масъул ва фермерларни шу кўринишда жазолаган. Туман ҳокими Фарҳод Омонов «Kun.uz» мухбирларига воқеа тафсилотларини айтиб берган.

    «Ғалла экиш бўйича тумани ҳокими ўринбосари (Шерзод Муродов — таҳр.) борганда, қилинган ишларнинг барчасини таҳлил қилмоқчи бўлган. Икки нафар фермер хўжаликлари раҳбарлари, ўзининг (қўл остидаги) ходимлари, сув хўжалиги бошлиғи билан биргаликда бўлган. Ғалла экилгандан кейин, сув қуйилиши керак. Лекин, ғалла экилган жойда сув қуйилмаган, ёнидаги ариқда эса сув оқиб ётибди. ‘Мана сув бор-ку! Нега сув қуймайсан?’, деган пайти, сувга ўзи тушиб кетган. ‘Мана — сув! Бу ёққа кел, сен ҳам сувни кўргин’, деб туриб, қолганларни ҳам сувга (нима қилган)...», — дейди у.

    Оққўрғон тумани ҳокими Фарҳод Омонов.

    Оққўрғон тумани ҳокими Фарҳод Омонов.
    Фото: «Kun.uz»

    Омоновнинг айтишича, туман ҳокими ўринбосари Шерзод Муродов ушбу текширувга раҳбарлик қилган ва «ғаллага бўлган талабини кўрсатмоқчи бўлган».

    «Ғаллани биринчигача (1 ноябрь — таҳр.) экиб бўлишимиз керак. Бу пайтда суғориб, чиқариб юбориш керак. Шунга, талаб сал кучайтирилган. Нотўғри қилган. Шунинг учун, биз буни муҳокама қилдик. Ўзидан тушунтириш хатини олдик. Бундан ташқари, энг кам иш ҳақининг 5 бараварида маъмурий жазога тортилди. Бу воқеа ўтган куни, тушдан сўнг бўлганди», — дейди туман ҳокими Фарҳод Омонов.

    Бундан ташқари, ҳоким текширув пайти «республикадан ҳеч ким бўлмагани»ни тасдиқлади. Бу гапнинг тескариси, яъни ўша куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зоир Мирзаев Оққўрғонда, сувга ботган олтовлондан сал нарида бўлгани ҳақида туман ҳокими ўринбосари Шерзод Муродов айтиб берди. Муродовга кўра, воқеа сал бошқача юз берган — яъни у ғаллага сув қуйилмаганини аниқлаган ва жаҳл устида оёқ кийими билан сувга тушган.

    «Мана, сув бор-ку, деб, жаҳл устида сувга тушдим... Фермерга сувни кўрсатмоқчи эдим. Мен уларни сувга туширмадим. Уларнинг ўзи тушди. ‘Ариқда сув йўқ’, дейилганди. ‘Мана бор’, деб тушгандим, улар ҳам эргашиб тушди. Сувда кўп турмадик, бир дақиқа атрофида бўлдик», — дея бошқа манзарани кўрсатди Шерзод Муродов.

    Сувга «ўзи англаган ҳолда тушган» ҳоким ўринбосари нега атрофдагилар, хусусан ўзининг қўли боғлиқ турганига изоҳ бермади. Унинг айтишича, «туриш — шунақа». Рўпарада эса раҳбарлар бўлган, дея тасдиқлайди у: «Улар бизга терс қараб турганди, 20-30 метр узоқроқда эди. Улар орасида Бош вазир ўринбосари, вилоят прокурори ўринбосари, вилоят ҳокими ўринбосари бўлган. Улар буни кўрмади».

    Оққўрғон тумани ҳокими ўринбосари Шерзод Муродов.

    Оққўрғон тумани ҳокими ўринбосари Шерзод Муродов.
    Фото: «Kun.uz»

    Муродовнинг таъкидлашича, унга нисбатан маъмурий жазо қўлланилган. Буни ҳоким ҳам айтганди, фақат Муродов жазони бошқа иши учун «олгани» ҳақида айтиб қолди. «Энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдоридаги жаримани мен, туман қишлоқ хўжалиги ҳамда туман сув хўжалиги бошлиғи тўлади. Далага сув қуйилмаганди, қишлоқ хўжалиги комплекси раҳбари сифатида назорат қилмагандим. Шунинг учун, маъмурий жазо тайинланди», — дейди у.

    Ариқ сувида турганлар ва тарқалиб кетган сурат муаллифи орасидаги масофа узоқ эмас. Шунга қарамай, Муродов у ерда ким турганини эслолмади, билмайди.

    28.10.2018, 09:42   Изоҳ (0)   254553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Адлия вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

    28.10.2018, 09:40

    Тошкентда МИБ мусодара қилган автомобиль ва хонадонни арзон нархда олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    28.10.2018, 09:33

    Хоразмда бедарак йўқолган 8 яшар қизнинг жасади топилди

    28.10.2018, 09:13

    Ўзбекистонда адлия ходимлари хатти-ҳаракати юзасидан шикоятлар сони кўпаймоқда

    28.10.2018, 09:00

    Ўзбекистон ҳарбий кадрларни тайёрлаш масаласида Хитой билан ҳамкорликни кучайтиради

    27.10.2018, 21:32

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистон ССВ билан ўзаро келишув ҳамда «йўл харитаси»ни имзолади

    27.10.2018, 21:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00

    Олий таълимни битирганлар нега оғир аҳволда қолмоқда? Ўзи диплом керакми?

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.