Ўзбекистон ва Украина 2019 йил сентябрида тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Киевдаги элчиси Алишер Абдуалиев маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
«Бу масала кун тартибида турибди, келгуси йил сентябридан парвозлар тикланиши эҳтимоли бор. Мазкур масала икки давлат авиация расмийлари томонидан муҳокама қилинган», — таъкидлади Абдуалиев.
Элчига кўра, жорий йил 6 ойи давомида Ўзбекистонга 6620 нафар украиналик борган.
Шунингдек, Украинага йўл олган ўзбекистонликлар сони ҳам кам эмас. Улар асосан Минск, Истанбул, Боку, Остона ва Олмаота орқали Киевга учмоқда.
Изоҳ (0)