Қуёш томонга йўл олаётган Parker Solar Probe қурилмаси Ердан тахминан 43 миллион километр масофадан уни суратга олди, деб ёзади «Популярная Механика».
2018 йилнинг 12 августида учирилган Parker Solar Probe, зонди Қуёш томонга ҳаракатланмоқда. Аппарат яқин етти йил ичида юлдуз атрофида 24 та орбитани алмаштириб, ҳар сафар унга борган сари кўпроқ яқинлашиб боради.
NASA сентябрь ойида Parker Solar Probe, томонидан олинган биринчи суратни чоп этган эди. Энди эса агентлик зонд томонидан 25 сентябрь куни олинган сурат билан бўлишди.
Суратда сон-саноқсиз юлдузлар орасидаги ёрқин нуқта — Ерни пайқаш мумкин. Фотосурат WISPR (Wide-field Imager for Solar Probe) камерасида олинган. У биринчи навбатда юқори қуёш атмосфераси тузилишини суратга олишга мўлжалланган.
Изоҳ (0)