Ўзбекистон ва Қозоғистон космик соҳада ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади, дея хабар бермоқда «Podrobno.uz».
Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Қозоғистоннинг «Қазақстан Ғариш Сапари» компанияси ўртасида имзоланган шартнома юқори аниқликдаги сунъий йўлдош позициялаш тизимини, юқори ва стандарт аниқликда ишловчи навигацион қурилмалар, сунъий йўлдош навигация ускуналарини текшириш бўйича лабораториялар ташкил этишни назарда тутади.
Бундан ташқари, томонлар Қозоғистон ерни масофадан зондлаш космик тизимларидан Ўзбекистон манфаатлари йўлида фойдаланиш, Ўзбекистон давлват ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари учун геопорталлар ишлаб чиқиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилади.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ҳудудини космик мониторинг қилиш ишларини Казакҳ Эхпорт орқали молиялаштириш имкониятларини, шунингдек, маълумотларни қабул қилиш учун Ўзбекистоннинг ўзида станция ташкил этиш масалаларини ҳам муҳокам қилган.
Қозоғистон компанияси Ўзбекистон томонига KazSeoSat космик аппаратини ишлаб чиқишда иштирок этишни таклиф қилган.
Изоҳ (0)