Юқори даражадаги юк кўтарувчи синфига кирадиган «Ангар-A5В» оғир ракета-ташувчисининг биринчи учадиган намунаси 2026 йилнинг охирида тайёр бўлади. Унинг биринчи синов парвози 2027 йилда бўлиб ўтади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Аввалроқ «Роскосмос» раҳбари Дмитрий Рогозин 2026 йилда Шарқий космодромдан 37 тонна юкни космосга олиб чиқа оладиган ракета тайёр бўлиши ҳақида маълум қилган.
Изоҳ (0)