Рустам Искандаров «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг молия, маркетинг ва инвестиция масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Маълумот учун, иқтисодиёт тармоқлари ва республика аҳолисини юқори сифатли ун навлари, ёрма, омухта ем, нон-булка, макарон ва қандолатчилик маҳсулотлари билан таъминлашни ташкил этиш «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари сирасига киради.
Изоҳ (0)