• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Энди табиблар лицензия асосида фаолият юритади

    «Халқ сўзи» да Ўзбекистонда табибларга ҳам эҳтиёж катта эканлиги ҳамда бугунги кунда табибларнинг фаолиятини қонунийлаштириш юзасидан қилинаётган ишлар хусусида мақола чоп этилди. Қуйида мақола тўлиғича эътибоингизга ҳавола этилади.

    Кўпчилик юртдошларимиз хасталигига даво топиш илинжида бир маротаба бўлса-да, табибга мурожаат қилиши бор гап. Чунки кимёвий усулда тайёрланган дори-дармонлардан кўра, турли табиий гиёҳ ва дамламалар асосида шифо топишни афзал биладиганлар халқимиз орасида жуда кўп.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Табибларнинг аксарияти Ибн Сино бобомиз қолдирган манбаларга мурожаат қилиб, замонавий тиббиёт ожизлик қилган айрим хасталиклар давосини амалда кўрсатиб берса-да, уни тан олмасликка ҳаракат қилинди. Халқ табобатини замонавий тиббиётга уйғунлаштириш масалаларига эътибор қаратилмади.

    Ҳатто «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунда ҳам халқ табобатига алоқадор нормалар киритилмади. Табибларни тиббиётнинг илғор ютуқлари билан таништириш, ўқитиш, ўзаро тажриба алмашиш, қисқаси, икки йўналишни уйғунлаштирувчи тамойил ишламади. Ваҳоланки, турли дориворлару ноанъанавий усулларда иш юритаётган табибларнинг сони 30 мингдан ошиб кетди. Республикадаги мавжуд 4253 та хусусий тиббиёт муассасасининг 516 тасида халқ табобати усуллари кенг қўлланилмоқда.

    Бундай тартибсиз вазият айрим уддабурон «табиб»ларнинг одамларни даволаш эмас, балки фирибгарлик билан мўмай пул топишларига ҳам йўл очиб берди. Чунки халқ табобатининг самарасини, улар қўллаётган усулларнинг асл таъсирини ҳеч ким ўрганмади, тиббий назорат ҳам олиб борилмади.

    Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ана шундай муаммоларга ечим топиш, мазкур йўналишда тўпланган тажрибадан унумли ва хавфсиз фойдаланишга қаратилгани билан ғоятда муҳимдир.

    Рўзимуҳаммад Хонназаров, Ўзбекистон Республикаси ­Президенти ҳузуридаги ­Давлат бошқаруви академияси илмий тадқиқотчиси:

    Хитой, Жанубий Корея, Япония, АҚШ, Ҳиндистон давлатларида халқ табобатининг самарали усулларидан кенг фойдаланилади. Юртимизда эса бу соҳани ва табиблар фаолиятини ҳуқуқий томондан тартибга соладиган норматив ҳужжатлар ишлаб ­чиқилмаган эди. Бу эса табиблар ва уларга мурожаат қилувчи фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ­имконини бермасди. Қарор билан бу каби камчиликлар бартараф этилади. Энди халқ табобати бўйича тўпланган бой тажриба ва салоҳият замонавий тиббиётга уйғунлаштирилади. Чунки дунёнинг 130 дан ортиқ давлатларида ­айнан шундай йўл танланган.

    Ҳужжатга кўра, аввало, халқ табобати аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча усули сифатида эътироф этиладиган бўлди. Унда халқ табобатини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Чунончи, соҳа ижобий ютуқларини замонавий тиббиётга интеграция қилиш, мазкур йўналишда етакчи маҳаллий ва чет эл тиббиёт муассасалари ҳамда соғломлаштириш ама­лиёт марказлари билан яқин ҳамкорлик қилиш, халқ табобати мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ­яратиш шулар жумласидан.

    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқ табобати усулларини қўллаган ҳолда, тиббий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган талаблар, шунингдек, хизмат кўрсатиш ҳажми ва тартибини белгиловчи ваколатли орган этиб белгиланди.

    Элмира Боситхонова,Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:

    — Президент томонидан имзоланган ушбу қарор тарихий аҳамиятга эга. Чунки охирги 100 йил давомида халқимиз халқ табобатидан баҳраманд бўлиб келаётган бўлса-да, шу вақтга қадар бу соҳа қонундан ташқарида эди. Энди халқ табобати соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш ва назорат қилишни назарда тутувчи меъёрий-ҳуқуқий база шакллантирилади, ушбу йўналиш нафақат фан сифатида, балки амалий тиббиёт ривожида, аҳоли саломатлигини тиклашда ҳам катта ҳисса қўшади.

    Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасида халқ табобатини ривожлантириш бўйича устувор чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.

    Шунингдек, эндиликда халқ табобати хизматларини кўрсатувчиларни ўқитиш, уларга замонавий тиббиётдаги ташхис ва даволаш муолажаларини тўлиқ қўллай олишлари учун республикадаги тиббиёт олий ўқув юртларининг «Даволаш иши», «Педиатрия иши», «Тиббий-педагогика иши» бакалавриат йўналишларидаги ўқув дастурларига халқ табобати бўйича махсус ўқув цикли жорий этилади. Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида эса халқ табобати кафедраси ва «Халқ табобати» йўналиши бўйича малака ошириш курслари ташкил қилинади.

    Бундан буён халқ табобати билан шуғулланувчи шахслар ва шундай хизматни кўрсатувчи тиббиёт муассасалари махсус лицензия асосида фаолиятни амалга оширади. Халқ табобати усулларини қўллаш билан шуғулланаётган мутахассис ва ташкилотлар бўйича ягона ахборот базаси яратилади. Ушбу базага лицензия асосида фаолият олиб бораётган табиблар, халқ табобати усулида иш юритаётган даволаш муассасалари ҳақидаги барча маълумотлар жойлаштириб борилади.

    Умуман айтганда, асрлар давомида ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган халқ табобати усуллари эндиликда замонавий тиббиёт билан уйғун ҳолда тараққий этадиган бўлди. Бу халқ саломатлигини таъминлашда катта аҳамиятга эга.

    26.10.2018, 16:55   Изоҳ (0)   13201
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чустда 30 киши кабобдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди

    26.10.2018, 16:30

    Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши қурилишини кўздан кечирди

    26.10.2018, 16:03

    BIOLINE KOSMETIKS – бутун оила учун косметик воситалар танлови: юқори сифат ва барчани қувонтирадиган нархларда

    26.10.2018, 15:30

    Самарқандда юз берган мудҳиш қотилликнинг видеоси пайдо бўлди

    26.10.2018, 14:59

    Ўзбекистондаги Британия Кенгаши Big Idea Challenge кўрик-танловини ўтказади

    26.10.2018, 13:55

    Шавкат Мирзиёев: Тошкент ҳамма соҳаларда намуна бўлиши керак

    26.10.2018, 13:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Обама кўрсатма бериш учун АҚШ Конгрессига чақирилиши мумкин

    Дунё | 22 июл, 20:45

    Ўзбекистон иқтисодиёти ярим йилда 7,2 фоизга ўсди

    Иқтисодиёт | 22 июл, 20:35

    Ford ёнғин хавфи туфайли 700 мингта автомобилини қайтариб олади

    Дунё | 22 июл, 20:25

    Папиллома нима ва у қандай пайдо бўлади?

    Маслаҳатлар | 22 июл, 20:15

    “Имкониятлардан тўғри фойдаланилса, Зомин тумани ишсизликдан холи ҳудуд бўла олади” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 22 июл, 20:05

    Деменцияга чалинган Брюс Уиллиснинг аҳволи оғирлашмоқда: у энди гапира олмайди

    Кино | 22 июл, 19:55

    Трамп АҚШни ЮНЕСКО аъзолигидан чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 22 июл, 19:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.