• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Лотин алифбосидаги «Ж» ҳарфини иккита қилиш таклиф этилмоқда

    Филолог ва блогер Шаҳноза Тўрахўжаева Telegram’даги канали орқали лотин алифбосини ислоҳ қилиш юзасидан билдирилаётган таклифлар билан таништирди. Қуйида блогернинг лотин ёзувида кутилаётган ўзгаришлар борасидаги фикрлари тақдим этилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Кеча лотин алифбосини ислоҳ қилишга бағишланган конференцияда иштирок этдим. Умуман олганда, ўзгаришларни ёқлайман.

    Аммо «С» ҳарфи билан бироз можаро бўлди, шу борасида ўз фикримни айтиб ўтмоқчиман – менинг позициям ҳужжат бўлиб қолсин шу ерда.

    Хуллас, «С» ҳарфи алифбога «Ж» бўлиб киряпти (жўжа – сŏса). Яна Ж ҳарфи ҳам қоляпти (журнал, жюри). Яъни энди иккита Ж бўлади!

    Бу нима учун қилиняпти?

    Ç ҳарфини алифбога киритиш учун! С ни киритмай туриб унинг асосида ясаладиган Ç ни киритиш мантиқсиз дейишди.

    Майли, бу гапда жон бордир. Лекин С ни шу туришича Ч ўрнига қабул қилиб қўяқолайлик деган (назаримда, жўяли) таклиф ўтмади. «Биз туркий дунё билан яқинлашишимиз керак» дейишди.

    Хўп, унда унлиларни, хусусан, Ў ва И ни ҳам иккитадан қилайлик, туркий дунёга яқинлашиш мақсад бўлса деган саволга жавоб эса бундай бўлди:

    «Турклар қандай эшитса, шундай ёзади, уларда ёзувда орфоэпик принцип бирламчи, бизнинг тилга бу хос эмас. Биз ўз манфаатларимизни биринчи ўринга қўйишимиз керак».

    Яъни, стандартлар ва принциплар бир хил эмаслигини, ўрнига қараб ўзгариб турганини сиз ҳам англадингиз, шундайми?

    Мақсад, С ни алифбога киритиш, Ч ни айнан турклардек ёзиш, аммо жаа турклашиб кетмаслик.

    Ж иккита бўлса, нима қилибди?

    Мен амалиётчи сифатида бунга қарши чиқдим (билиб қўйинглар-да :) ) С ни Ч ўрнида қабул қилиш ёки С ни шунчаки алифбога киритмай, Ç ни қабул қилиш, яъни Ж ни иккита қилмасликни ёқладим. Лекин ҳозирча олимларнинг қўли баланд келди.

    Бошқа (ҳозирча эҳтимолий) ўзгаришлар бундай:

    • Ў – Ŏŏ
    • Ғ – Ğğ
    • Ш – Şş
    • NG – алифбодан олиб ташланади
    Охирги гапни қонунчилик палатаси айтади.

    Шунингдек, ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ҳам лотин ёзувининг ислоҳ қилиниши борасидаги фикрларини ўз Telegram каналида ёзиб қолдирди:

    Ҳақиқатдан лотин ёзувимизнинг узоқ кутилган ислоҳотига яқин қолгани кишини хурсанд қилади. Ниҳоят назариётчи олимларимиз ва амалиётчи мутахассисларимиз бир ёқадан бош чиқаришга ҳаракат қилиб (конференциядаги гап-сўзлардан бошлар бир ёқадан чиқмаётганга ўхшайди), бир тўхтамга келишаётгани бу ўзбек тили учун оламшумул ижобий жараён эканлигини тан олишимиз керак.

    Каналим орқали анча аввал лотин ёзувига асосланган алифбомизни имлоҳ қилиш керакми, деган савол билан мурожаат қилган эдим. Ўшанда 583 киши (68%) ислоҳ қилиш тарафдори, 178 киши (20,7%) ҳозиргидек қолишни ёқлаган бўлса, 98 киши (11,3%) кириллчада ёзишни давом эттиришини айтганди.

    Фото: Telegram / «Xushnudbek.uz»

    Фото: Telegram / «Xushnudbek.uz»

    Мен ўз позициямни доим айтиб келганман — алифбомизнинг ислоҳоти сув ва ҳаводек зарур, дегичлар тарафдаман.

    Охирги ҳаракатлардан хулоса қилиш мумкинки, ислоҳот бўлиши аниқ. Фақат бу қай кўринишда, мана буниси ҳам жуда муҳим. Ислоҳотлар мавжуд муаммоларни бартараф этишга ёрдам берадими ёки у навбатдаги муаммоларни келтириб чиқарадими? Ёки муаммонинг ярмини ечиб, қолганини ўз ҳолича ташлаб қўядими?

    Умид қиламизки, соҳа мутахассислари бу бўйича нисбатан маъқул вариантни танлашади. Барча учун энг оптимал вариант бўлмайди барибир. Кимгадир у ёқади, кимгадир бу. Ҳамманинг кўнглидан чиқишни иложи йўқ.

    Масалан, менга «Ж» ҳарфини иккита қилиш таклифи мутлақо ёқмади.

    Бизда бир муаммонинг ечими албатта кейинги муаммоларни келтириб чиқариши шартми? Албатта оддий халқ учун яхшигина «сюрприз» тайёр туриши керакда, а?

    Масалан, таклифга кўра, бундан буён қуйидагича ёзилиши керак:

    • Андижон - Андиcон
    • Жажжи - Cаccи
    • Жанжал - Cанcал
    • Жонажон - Cонаcон
    • Жамол Камол (ёзувчимиз) - Cамол Камол
    • Жамулжам - Cамулcам
    • Жанг-жадал - Cанг-cадал
    • Жимжит - Cимcит
    • Жар - cар
    • Онажон - Онаcон
    «Оббоооооо. Мана шунақа таклифлардан кейин «ў», «ғ», «ш», «ч» ҳарфлари ҳам бир чиройли кўриниб кетарканей.

    Алифбони ислоҳ қилиш жараёнида ҳормай-толмай меҳнат қилаётган инсонлар, Сизларга минг раҳмат! Шу ишга ким бош қўшаётган бўлса, умридан барака топсин. Лекин илтимос, илтимос, илтимос, «Ж»ларимизга тегманглар. «Ж»га тегиб, қаттиқ адашяпсизлар. «Ж»ларимизни тинч қўйинг. Йўқса, ҳаммаёқ «Ж» бўлиб кетиши мумкин», — деб ёзади Хушнудбек Худойбердиев.

    26.10.2018, 17:08   Изоҳ (0)   45199
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энди табиблар лицензия асосида фаолият юритади

    26.10.2018, 16:55

    Чустда 30 киши кабобдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди

    26.10.2018, 16:30

    Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши қурилишини кўздан кечирди

    26.10.2018, 16:03

    BIOLINE KOSMETIKS – бутун оила учун косметик воситалар танлови: юқори сифат ва барчани қувонтирадиган нархларда

    26.10.2018, 15:30

    Самарқандда юз берган мудҳиш қотилликнинг видеоси пайдо бўлди

    26.10.2018, 14:59

    Ўзбекистондаги Британия Кенгаши Big Idea Challenge кўрик-танловини ўтказади

    26.10.2018, 13:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Канада АҚШ билан савдо алоқасини тиклаш учун рақамли хизматлар солиғидан воз кечди

    Дунё | 30 июн, 17:20

    UzAutoMotors даромади кескин камайди

    Ўзбекистон | 30 июн, 17:07

    Қримда ҳарбий техникани суратга олган икки россиялик қўлга олинди

    Дунё | 30 июн, 17:00

    Шавкат Мирзиёев ёшларнинг турли соҳалардаги лойиҳалари, кашфиёт ва ютуқлари билан танишди (фото)

    Ўзбекистон | 30 июн, 16:59

    Деновда ЙТҲга учраган суд раиси 5 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 30 июн, 16:55

    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

    Реклама | 30 июн, 15:00

    Болливуд актрисаси Шефали Жаривала “ёшартирувчи” укол олганидан сўнг вафот этди

    Лайфстайл | 30 июн, 16:50

    Ўзбекистонда заргарлик соҳасидаги тадбиркорларга имтиёзлар берилди

    Ўзбекистон | 30 июн, 16:41

    Хитой Япониядан денгиз маҳсулотларини сотиб олишни тиклайди

    Дунё | 30 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 30 июн, 16:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.