Жорий йилнинг 24 октябрь куни Жиззах вилояти Дўстлик тумани «Саноатчилар» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.М. (аёл) ис газидан захарланиш натижасида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Аёл хонадонининг ювиниш хонасида иситиш печига ўрнатилган суюлтирилган газ босими кўтарилиб кетиши туфайли ис газидан захарланиб, касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай у вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)