Ўзбекистон Қаҳрамони, педагог Вера Борисовна Пак 80 ёшида вафот этди, деб хабар беради ЎзА.
Вера Пак 1938 йили Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида туғилган. 1961 йили Нукус давлат педагогика институтининг кимё-биология факультетини битирган.
Ўз меҳнат фаолиятини 1961 йили Хива шаҳридаги Пушкин номидаги 3-умумтаълим мактабида кимё ва биология фанлари ўқитувчиси сифатида бошлаб, 1985—2015 йилларда Хоразм вилоятидаги 20-Меҳрибонлик уйи раҳбари, 2015—2018 йилларда Хива шаҳридаги «Меҳрибонлик шаҳарчаси» директори лавозимларида меҳнат қилди. Вера Пак 2004—2009 йилларда Олий Мажлиси Сенати аъзоси сифатида фаолият юритди.
У 1992 йили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони, 2001 йили «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан мукофотланганди.
Изоҳ (0)