Бахтиёр Умаров Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматидаги манба «Газета.uz» маълум қилди.
Бахтиёр Умаров мазкур лавозимга май ойи охирида тайинланган эди. Аввал эса инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари, унгача — «Ўзмедекспорт» бош директори бўлган.
Умаров Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган, Давлат солиқ қўмитаси ва тижорий корхоналарда фаолият олиб борган.
Изоҳ (0)