Тошкентда пойтахт аҳолисининг талабларига мувофиқ «Дўстлик фестивали» доирасидаги барча байрам тадбирлари 21-октябр, якшанба куни ҳам давом эттирилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳокимлик Навоий театри олдидаги катта намойиш, шунингдек, «Ижодий кечалар», «Авто-мото шоу», «Театр санъати кечалари», «Минг бир раста» тадбирлари, Халқлар дўстлиги саройи олдида концерт, мусиқа фестиваллари ва мушоираларга таклиф қилмоқда.
Маълумот учун, «Дўстлик фестивали» 16 октябрь куни бошланган эди.
Изоҳ (0)