Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти Рам Натҳ Ковинд ва бош вазир Нарендра Модига халқига Панжоб штатининг Амритсар шаҳрида юз берган темир йўл фожиаси муносабати билан чуқур таъзия билдирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этди, жароҳатланганларга эса тез муддатларда соғайиб кетишларини тилади.
«РИА Новости» агентлигининг маълум қилишича, поезднинг темир йўл рельслари устида Дашахра байрамини нишонлаётган 700 га яқин кишининг устига бостириб бориши оқибатида 61 киши ҳалок бўлди, 70 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Изоҳ (0)