Саудия Арабистони ҳукумати The Washington Post журналисти Жамол Қошиқчи мамлакатнинг Истанбулдаги консулхонасида ўлдирилганлигини тан олди ҳамда разведка бошлиғи ўринбосарини истеъфога жўнатди. Бу ҳақда Саудия Арабистони бош прокурори маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Қайд этилишича, Қошиқчи ва консулхона ходимлари ўртасида келишмовчилик келиб чиққан, ушбу ҳолат эса журналистнинг ўлими билан якунланган.
Журналистнинг ғойиб бўлиши ортидан 18 нафар Саудия Арабистони фуқароси қўлга олинган, шунингдек умумий разведка хизмати бошлиғи ўринбосари Ахмед Асири лавозимидан озод этилиб, қироллик маслаҳатчиси унвонидан маҳрум этилган.
Журналистнинг ўлими ҳолати ўрганилмоқда, дастлабки маълумотларгина эълон қилинган.
Саудия Арабистони ҳукумати айбдорларни жавобгарликка тортишга ваъда берган.
Маълумот учун, The Washington Post журналисти Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасига кириб кетганича қайтиб чиқмаган.
Изоҳ (0)