Украина ҳозирги чегараларида қолмайди, унинг ҳудудини Россия ва Ғарб бўлиб олади. ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский Думанинг Украина томонидан ҳарбий хавф ортиб бораётгани билан боғлиқ қарори муҳокамаси давомида шундай фикр билдирди, дея хабар беради «MK.ru».
«Гап Украинани бўлиб олиш ҳақида кетмоқда. Мамлакатнинг сўл қирғоқ томони Россияга ўтади, ўнг қирғоқ эса Ғарб таъсирида қолади ва Евроиттифоқ ҳамда НАТОга кириши мумкин», — таъкидлади Жириновский.
ЛДПР етакчисига кўра, нафақат Донбасс, балки бутун шарқий Украина Россия измида бўлиши лозим.
Изоҳ (0)