АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида номаълум ҳайдовчи Калифорния гўзали унвони эгаси Яна Лаврентьевани пиёдалар ўтиш жойида уриб кетди. Оқибатда аёл ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ҳодиса 13 октябрь куни ярим тунда юз берган. Маълум бўлишича, аёл йўлни кесиб ўтаётган бўлган ва ноқулайлик қилаётган оёқ кийимини ечиш учун унинг ўртасида тўхтаган. Шу пайтда светофорнинг яшил чироғи ёнган, бироқ йўлтанламаснинг ҳайдовчиси аёлга эътибор қилмасдан, машинани унинг устига ҳайдаб кетган.
Ҳодисадан кейин ҳайдовчи воқеа жойидан ғойиб бўлган. Полиция жиноятчини топиш учун ҳодиса жойидаги камералар ёзувларини ўрганмоқда.
30 ёшли Яна Лаврентьеванинг икки нафар боласи онасиз қолган.
Изоҳ (0)