• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Шодия Абдуқодирова: Битта амплуада қолиб кетган актриса, дейишларини хоҳламайман

    Журналист Миролим Исажонов Ўзбек Миллий академик драма театрининг истеъдодли актрисаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Шодия Абдуқодирова (Тўхтаева) билан суҳбат уюштирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    —Шодия опа, бугун техника-технология ривожланаётган таҳликали, глобаллашув даври ҳар бир инсондан айниқса, ота-оталардан фарзанд тарбиясида янада масъулиятли ва эътиборли бўлишни тақозо этмоқда. Сиз айни XXI асрда фарзандларингизни нималардан ҳимоя қилишга ҳаракат қиласиз?

    —Ҳозирги ниҳоятда мураккаб давр, тараққиётнинг жадал суръатларда давом этиши, ахборот доирасининг кенглиги ҳар бир ота-онани сергак бўлишга ундаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Мен ҳам барча оналар сингари ўғил ва қизимни ёмон иллатлардан ҳимоя қилишга интиламан. Бор эътиборимни уларнинг дунёқараши ва маънавиятига салбий таъсир кўрсатадиган қусурлардан, асосийси эса тарбиясизликдан асрашга қаратганман. Сабаби одамзотнинг қилган барча ҳатти-ҳаракати барибирам унинг тарбиясига бориб тақалади.

    —Одатда энди танилаётган актёрлар салбий ролларни ижро этишга ҳайиқишади ва уни рад этишади. Сиз талабалик чоғингизданоқ, бундай образлар яратишдан қўрқмаганмисиз?

    —Тўғри, салбий рол ўйнашдан олдин бироз иккиланган пайтларим бўлган, аммо ҳеч қачон чўчиган эмасман. Мени элга танитган ва актёрлик маҳоратимни очиб беришимда муҳим аҳамият касб этган «Қайтар дунё» сериалидаги Машҳура ролимни талқин қилаётган пайтимда ҳам «Эртага томошабинлар қандай фикр билдираркин?», деган савол туғилмаган. Хоҳиш ва ўзимга нисбатан ишончнинг кучлилиги туфайли олийгоҳнинг 3-босқичида таҳсил олсам-да, Машҳуранинг ички дунёсини очиб беришга, томошабинларга етиб борадиган даражада ўйнашга астойдил интилганман.

    Аслида салбий ролни ўйнаш учун ҳам актёр шахс сифатида шаклланган, салбий инсонга бўлган қарашлари юксак бўлиши лозим. Қараши шаклланмаган актёр ҳеч қачон салбий ролни ишонарли ва таъсирли қилиб ўйнай олмайди. Салбий образнинг шуниси қийинки, унда олтин ўрталикни топишингиз керак ва бу бироз қийин жараён. Ролингиз меъёрига етмай қолса, «Ўйнашни билмабди», дейишади. Ошириб юборсангиз эса «Ўхшамабди, бўрттириб юборибди», деб баҳо беришади. Ижобий ролда ўзингизни олиб чиқиб, яъни қандай бўлсангиз, шундайлигингизча ўйнайверасиз. Мен учун ролнинг ижобийми, салбийми қизиғи йўқ. Актёрнинг изланиши, меҳнат қилиши муҳимроқ. Роль танлашга актёрнинг ҳақи йўқ, деб ўйлайман. Асосийси у ўзи яратаётган ролнинг қолипига тушиши ва томошабинни ишонтира олиши керак.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    —Китобхон актрисалардан эканлигингизни нафақат санъат соҳаси вакиллари, балки ижодингизга бефарқ бўлмаган томошабинлар ҳам яхши билишади. Сиз актёрнинг китоб ўқиш масаласига қандай қарайсиз?

    —Биласизми, китоб актёр учун сув ва ҳаводек зарур. Бошқа касб эгаларидан ҳам кўра кўпроқ ижод кишисига китоб ўқиш жуда ҳам муҳим ва мажбурий машғулот, деб ўйлайман. Биз актёрлар мутолаа билан шуғулланмасак, фикрлашдан тўхтаб қоламиз. Агар актёр ўз устида ишламаса, маънавий дунёсини кенгайтириб, уни озиқлантириб бормаса, бошқа касб эгаларидан нима фарқи қолади?! Тўғри, саҳнага чиққанда ёки экран тугмачаси босилгач, тайёр сценарийни ёдлаб айтиб бериш қийинчилик туғдирмаслиги мумкин, бироқ, актёр сифатида қаҳрамоннинг сўз, ҳолат ва шароитига шахс сифатида муносабат билдириш лозим. Ҳар бир актёр ўз «мен»ига эга бўлиши, шахс сифатида шаклланиши керак. Шундагина у ўйнаган роллар табиий ва ишонарли чиқади. Бу борада эса китоб ва мутолаа катта аҳамиятга эга.

    Ўзим ҳозир ҳам фарзанд тарбиясидан ортиниб, ҳар бир кунимни мутолаа билан ўтказишга ҳаракат қиламан. Баъзан катта-катта романларни аввалгидек, бемалол ва ҳотиржамликда ўқий олмасам-да, касбимга оид адабиётларни, кичик-кичик ҳикояларни мутолаа қиламан. Гоҳида аудио дисклар орқали эшитиб, электрон вариантларини ҳам ўқиб тураман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    —Китоб жавонингизда қайта ўқиш учун ўзингизда куч тополмайдиган асарлар ҳам борми?

    —Жудаям ажойиб ва қизиқ савол бўлди-ку (самимий кулади). Мутолаа қилишим қийин бўлган асарлар кўплаб топилади. Табиатан кайфиятимга қараб, китоб ўқиш одатим борлиги учун ҳатто йиллар давомида охиригача ўқиб тугата олмаган романларим ҳам бор. Аввалдан Достоевский ижодига бефарқ эмасман. Кўплаб асарларини қайта-қайта ўқиб, ўзим учун кўп нарсаларни кашф қиламан. Аммо негадир «Ўсмирлар» романини ҳеч охиригача ўқиб, тугатолмайман. Камю асарларини ҳам мутолаа қилиш мен учун бироз қийинроқ. Шу сабаб унинг ижод намуналарини аудио ҳолатида эшитишни қулай, деб ҳисоблайман.

    —Йиллар ўтиб, Шодия Абдуқодировани томошабинлар нима деб эсламасликларини истайсиз?

    —Битта амплуада қолиб кетган актриса, дейишларини хоҳламайман. Дейлик, актёр бирор роли билан шуҳрат қозонса, у бутун ижоди давомида қанча кўп ва турфа роллар ўйнамасин, барибир томошабин уни илк ролидек қабул қилолмайди. Халқимиз мени фақат салбий роллар ижрочиси сифатида танийди. Бутун ижодий фаолиятим мобайнида илк ролимнинг соясида колиб кетишни истамасдим.

    —Сизнингча, кинофильм ёки саҳнада бахтли аёл ролини ижро этиш қийинми ёҳуд бахтсиз аёл образини?

    - (ўйланиб) Аслида ҳар битта ролни ўзига яраша тош-тарозиси бўлади. Актёр ҳамма ролни ўзидан келиб чиқиб ўйнайди. Ўша пайтдаги кайфияти ва яшаш тарзи ҳам катта аҳамият касб этади. Сабаби кинода актёр хоҳласа, хоҳламаса биринчи ўринда унинг кўзи гапириб, томошабинга барча нарсани рўйи-рост айтиб туради. Агар актриса ҳаётда бахтсиз бўла туриб, экранда бахтли аёл образини яраца, уни кўзи албатта, сотиб қўяди. Бахтли аёл ролини ўйнаса ҳам ижроси ишонарли чиқмайди. Тўғри, актёр пластилин. У турли ролларни талқин қилиши мумкин. Бироқ кўп ҳолларда шахсиятдан ҳам қутилиб бўлмаслигини унутмаслик керак.

    —Журналистлар билан муросасизликка боришингиз мумкинми?

    - Мумкин. Бундай ҳолатлар жуда кўп содир бўлади. Журналистика касбининг масъулияти чексиз. Агар актёр кўпроқ адабий, бадиий адабиётларни ўқиса, журналист эса кенг қамроқли китобларни мутолаа қилиб, баъзасини тўлдириб бориши ҳамда янгилаб туриши керак. Ўз устида кўп ишлаган, ўқиган, савияси баланд, маънавий дунёқараши юксак журналист ҳамиша суҳбат жараёнида мот бўлиб қолмасликка интилади ва суҳбатдошини тўғри тушуниб, унинг фикрларини мухлисларга етказиб берадиган даражада рўйи-рост талқин қила олади. Афсуски, баъзан фикрлаш доираси тор ва саёз ҳамкасбларингиз билан мулоқотда бўлиб қоламан. Суҳбат газета ёҳуд журналда чоп этилганида, уни ўқисангиз сиз айтган фикрлар мужмал ва тарқоқ ҳолатда, актёрликдан бутунлай йироқ бўлган инсоннинг тилидан ёзилган бўлади. Журналист нафакат информация етказиб бериши, балки суҳбатдошининг ҳарактери, қалб қўрини тўлақонли очиб бера олиши керак, деб биламан. Истардимки, шарафли ва шу билан бирга ўта масъулиятли касбнинг аксарият вакиллари янада ўз устида ишлаб, изланишса, нур устига аъло нур бўларди.

    18.10.2018, 14:36   Изоҳ (0)   58752
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган томоша илк бора Ўзбекистон театрларида намойиш этилади

    18.10.2018, 14:12

    Режиссёр Рашид Маликовнинг «Сабот» фильми халқаро Bridge of Arts кинофестивалда мукофотланди

    17.10.2018, 16:20

    Ойбек ва Нигора янги оилавий фотожамланмани тақдим этди (фото)

    17.10.2018, 15:50

    Ўзбекистонлик раққослар WDSF рақс чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади

    17.10.2018, 12:50

    Меҳмет Бўздағ: «Ўзбекистон Президенти томонидан Самарқандда туркий халқлар кинофестивали ташкил қилиниши тарафдориман»

    16.10.2018, 12:46

    Сайёҳлар дунёнинг энг яхши музейи номини маълум қилди

    13.10.2018, 09:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.