13—14 октябрь кунлари Испаниянинг Бильбао шаҳрида ўсмирлар ўртасида рақс спорти бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди, деб хабар беради Afisha.
Лотин Америка рақслари билан чиқиш қилган тошкентлик раққослар Андрей Кузнецов ва Мина Лилар турнирнинг иккинчи ўринига муносиб кўрилди.
Улар 2010 йилдан бери аниқроғи рақсга келган пайтларидан бошлаб жуфтликда рақсга тушади.
Андрей ва Мина кўплаб халқаро танловларда иштирок этган. Хусусан, Grand prix Dynamo 2016/17, Honk Kong open 2017, King’s cup Thailand 2017, «Виват России» 2018, Grand prix Dynamo 2018 каби танловларда улар биринчиликни қўлга киритган.
Шунингдек, улар Ўзбекистоннинг 8 карра чемпионлари ва 7 карра кубок соҳиблари ҳисобланади.
Изоҳ (0)