Кўплаб сайёҳларнинг фикрига кўра, дунёдаги энг яхши музей Париж шаҳридаги Орсе музейи бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.
Бир йил ичида у икки поғона кўтарилган ва Нью-Йоркдаги икки рақобатчиси — Метрополитен (учинчи ўрин) ва 2001 йил 11 сентябрь теракти қурбонлари хотирасига бағишланган Миллий мемориал 9/11 музейидан (иккинчи ўрин) ўзиб кетган.
Тўртинчи ўриндан Лондондаги Британия музейи, бешинчи қатордан эса Мадриддаги Prado музейи ўрин олган.
Шунингдек, биринчи ўнталикка Афинадаги Акропол, Париждаги Лувр, Янги Орлеандаги (АҚШ) иккинчи жаҳон уруши миллий музейи, Мехикодаги Антропология миллий музейи, Вьетнамдаги Уруш қурбонлари музейи кирган.
Изоҳ (0)