Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Maxмудов ва унинг россиялик ҳамкасби Николай Патрушев Ўзбекистон—Россия ҳамкорлигининг кенг доирадаги, биринчи навбатда, хавфсизлик соҳасидаги масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия хавфсизлик кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
«Ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, миграция соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш йўллари, ахборот инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлаш ва компьютер билан боғлиқ ҳодисаларга жавоб бериш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, Марказий Осиёдаги вазият бўйича фикрлар алмашилган», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Маҳмудов ва Патрушев 17 октябрда ўтган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувларга якун ясашган.
Изоҳ (0)