Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.
Ушбу тадбирда, фуқаролар Х.Р., Х.А. ва Я.Қ. Миробод туманидаги хонадонлардан бирида қонунга хилоф равишда «яма» ташкил қилиб, чет эл валютаси савдоси билан шуғулланиб келишганлиги аниқланиб, ҳар бир АҚШ долларини 8200 сўмдан ҳисоблаб, 15000 АҚШ долларини фуқаро М.га 123 миллион сўмга сотган вақтда ушланган.
Тадбир давомида улардан 15000 АҚШ доллари ҳамда ташкил қилинган «яма»дан ноқонуний муомалага киритиш учун мўлжалланган 38 миллион 600 минг сўм пул маблағлари ашёвий далиллар сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Х.Р., Х.А. ва Я.Қ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)