18 октябрь ҳолатига GM Uzbekistan АЖ 45 дақиқада расмийлаштириб, олиб кетиш мумкин бўлган 208 та автомобиль тақдим этмоқда. Автомобилларнинг 20 донаси Cobalt ва 188 донаси Spark. Бу ҳақда GM Uzbekistan Жамоатчилик билан алоқалар хизмати хабар бермоқда.
Савдода Spark автомобилининг 3-поз А/Т, 4-поз евро А/Т ҳамда 2-поз евро М/Т модификациялари, Cobalt’нинг эса 1-позиция евро А/Т, 4-позиция евро А/Т, 2-позиция евро М/Т модификацияликлари мавжуд.
Мазкур автомобилларни харид қилиш истагида бўлган харидорлар компаниянинг расмий дилерларида мавжуд тақсимотга қараб ўзларига қулай бўлган автосалонга мурожаат қилишлари мумкин. Дилерлардаги тақсимот қуйидаги ҳаволада келтирилган: http://gmuzbekistan.uz/avto_za_45_minut.
Дилерларнинг манзиллари ва алоқалари рўйхати билан http://gmuzbekistan.uz/dillers/cat/1 ҳавола орқали танишиш мумкин.
Изоҳ (0)