Вазирлар Маҳкамасининг «Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида Фарҳод ГЭС УК модернизацияси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб ёзади UzDaily.
Ҳужжатда қайд этилишича, лойиҳани амалга ошириш доирасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Силовие машини - ЗТЛ, ЛМЗ, Электросила, Энергомашэкспорт» (Россия) ўртасида Фарҳод ГЭС модернизацияси бўйича 56,52 миллион евро қийматидаги шартнома имзоланган.
Шунингдек, «Гидролойиҳа» АЖ томонидан инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси эквиваленти 58,27 миллион евро миқдорда бўлган капиталлар суммаси билан ишлаб чиқилган.
Бундан ташқари, Россиянинг «Внешэкономбанк» ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасида кредит линиясини очиш тўғрисидаги келишувга эришилди.
«Внешекономбанк»нинг 45,22 миллион евролик кредити ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг 13,05 миллион евролик ўз маблағлари инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди.
Изоҳ (0)