Бугун, 18 октябрь — Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси Самарқанд шаҳри кунининг оммавий сайил тарзида ўтиши, уларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчиларга имтиёз жорий қилди. Бу ҳақда «Zarnews» хабар берди.
«Самарқанд шаҳридаги барча йўналишларда қатновчи автобуслар бугун эрталабдан кечгача йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади. Мақсадимиз — шаҳримиз аҳолисига байрам кайфияти улашиш», —дейди бошқарма ходими Шерали Неъматов.
Изоҳ (0)