2018 йил октябрь ойидан бошлаб Давлат хизматлари агентлигининг барча ҳудудий бошқармаларида архивариус лавозими жорий этилади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Архивариус ФҲДЁ бўлинмаларидаги ҳужжатларни рақамли кўринишга ўтказган ҳолда, кейинчалик «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» ахборот тизими билан интеграциялаш учун ягона архив фондини шакллантириш билан шуғулланади», — дейилади хабарда.
Мазкур ФҲДЁ архивида сақланаётган барча ёзувларни 2022 йил 1 январга қадар рақамли кўринишга ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)