ИШИД жангарилари томонидан гаровга олинган Суриянинг Сувайда провинциясида яшовчи аёлларни мамлакат қамоқхонасидаги ИШИД жангариларига алмаштириш бўйича келишувга эришилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Жорий йилнинг 25 июлида худкушлар томонидан Ас-Сувайда шаҳрига ва жангрилар томонидан шу номли провинциянинг бир нечта қишлоғига уюштирилган ҳужумлар оқибатида 210 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ киши жароҳатланган. ИШИД жангарилари провинциядан бир неча кишини гаровга олган ва шу пайтгача ушлаб турибди. Параллел равишда Сурия ҳукумати армияси Ас-Сафо вулқони яқинида ИШИДга қарши ҳарбий операция ўтказмоқда.
Таъкидланишича, ИШИД томонидан олти нафар гаровга олинган аёл Сурия қамоқхоналаридан озод қилинадиган 17 нафар ИШИД жангарисига алмаштирилади.
Нашр манбасининг сўзларига кўра, асирларни алмашиш вақтида Ас-Сафо вулқони атрофида ўт очишни тўхтатиш режими ўрнатилади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)