Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бугун, 18 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Россия билан ҳисоб-китобларда миллий валютага ўтишда ҳеч қандай тўсиқ кўрмаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Подробно» хабар бермоқда.
«Миллий валютада ҳисоб-китоб қилиш масаласи Россия ҳукумати томонидан кўтарилмоқда. Ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валютада қилиш учун ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпмиз. Баъзи механизмларга урғу берилди, уларни ишлаб чиқишимиз билан бизнесменларга таклиф қила оламиз деб ўйлайман. Буларнинг барчаси кун тартибида. Бунинг устида ишлаймиз», — дея таъкидлади Хўжаев Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг I Форумида.
Изоҳ (0)