Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ҳамда ушбу давлат делегацияси ташрифи доирасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда Россиянинг «Русгидро» АЖлар ўртасида ҳамкорлик лойиҳаларини янада мустаҳкамлаш доирасида делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Россиянинг «Русгидро» АЖ, «Ленгидропроект» АЖ «Ўзбекгидроэнерго» АЖ янги ГЭСларни қуриш ҳамда мавжуд ГЭСларни модернизация қилиш борасида яқин ҳамкорларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон—Россия ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, гидроэнергетика соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ҳамкорлик лойиҳаларни янада мустаҳкамлаш борасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов «Русгидро» АЖ Бош директорининг илмий ишлаб чиқариш ва лойиҳалаштириш бўйича ўринбосари Фролов Крилл Евгеневич ҳамда Москва «Гидропроект» АЖ институтининг операцион бошқарув ва стратегик ривожланиш бўйича директори Мачехин Сергей Владимирович билан мамлакатда гидроэнергетика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида фикр алмашди.
Бугунги кунда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш жараёнлари хусусан, янги ГЭСларни қуришда икки мамлакатнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда соҳада мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Хусусан, бугунги кунгача жамият томонидан«Русгидро» АЖга 30 дан ортиқ мутахассилар малака ошириб қайтганлигини айтиш мумкин.
Гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳа ва дастурлар ҳажмини бир неча баробар кўпайтириш ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан келишиб олинди.
Юқори даражада ўтган мулоқот давомида амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Гидроэнергетика соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболига оид масалалар ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Мазкур ташриф ва самимий ўтган мулоқот учун «Русгидро» акциядорлик жамияти раиси ўринбосари Фролов Кирилл Евгеневич ҳамда Москва «Гидропроект» АЖ институтининг операцион бошқарув ва стратегик ривожланиш бўйича директори Мачехин Сергей Владимирович ўз миннатдорчилигини билдириб, келгусида амалга ошириладиган ҳамкорлик учун тайёр эканлигини билдирди.
Учрашув сўнгида икки томонлама ҳамкорлик шарномаси имзоланди.
Изоҳ (0)