UFC чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳамда мураббийи Абдулманноп Нурмагомедов ўғлига профессионал боксдаги енгилмас боксчи Флойд Мейвезерга қарши жангга тайёргарлик кўриши учун қанча вақт керак бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар берди.
«Флойд билан бокс қоидалари бўйича жанг қилиш бизга қизиқ бўлармиди? Бизнинг мураббийлик бурчагимизда жуда жиддий таркиб бўлади. У билан жанг қилишга тайёрмиз. Аммо бизга ярим йил керак бўлади. Кейинги жанг? Ҳозиргача аниқлик йўқ»,—дейди.
Изоҳ (0)