АҚШ президенти Дональд Трамп CBS телеканалига берган интервьюсида иқлим ўзгаришлари оқибатларини бартараф этиш учун триллион долларларни йўқ қилишни истамаслигини айтди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Журналист Трампдан иқлим ўзгаришларига ишониш-ишонмаслигини сўраган.
«Ўйлашимча, нимадир содир бўляпти, нимадир ўзгаряпти, кейин эса ортга ўзгаряпти. Бунинг учун одам жавобгарми ёки йўқлигини билмайман», — деб жавоб берган Америка етакчиси.
Трампнинг айтишича, у триллион долларларни беришни ва миллионлаб иш ўринларини йўқотишни, бунчалик фойдасиз ҳолатда қолишни хоҳламайди.
У фан дунёси томонидан қилинаётган иқлим асосан одам фаолияти сабабли ўзгараётгани ва ўзгаришлар хавфли тус олаётгани ҳақидаги тахминларига ишонмайди. «Олимларда ҳам сиёсий кун тартиби бор», — деб таъкидлаган Трамп.
Изоҳ (0)